"Ливерпуль"нинг машҳур собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Челси"нинг 18 ёшли вингери Эстевао Виллианнинг ўйинидан ҳайратга тушди.
Ёш бразилиялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона"га қарши кечган ва "кўклар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди. Вундеркинд битта гол урди.
"Менимча, биз ҳақиқий суперюлдузни кўряпмиз. Бугун Эстевао ҳаммани ортда қолдирди," - деди Каррагер CBS студиясида учрашув якунлангач.
Эстеваонинг ҳисобида Чемпионлар Лигасининг бешта ўйинида киритилган учта гол бор.













