Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор барча турнирлар доирасидаги сўнгги етти ўйинда бирорта ҳам самарали ҳаракат қилмади - бу унинг сўнгги тўрт йилдаги энг ёмон серияси. Бу ҳақда Opta Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Охирги марта бразилиялик футболчи октябрь ойи бошида клуб миқёсида гол урганди - "Вильярреал" билан ўйинда у дубль қайд этганди. Ўшандан бери Винисиус терма жамоадаги ўйинларни ҳисобга олган ҳолда тўққизта ўйинда майдонга тушди ва на гол урди, на голли узатма берди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аввалроқ Винисиус "қаймоқранглилар" билан янги келишув борасида келиша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.













