Кириш Регистрация

«Навбаҳор» – «Пахтакор»: ўзаро учрашувлар тарихи ва муҳим рақамлар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси–2025нинг сўнгги, 30-туридан ўрин олган баҳсда «Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор» (Тошкент)ни қабул қилади.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихи­га назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача 69 марта ўзаро рўбарў келишган.

Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 42 тасида «шерлар» зафар қучишган бўлса, 14 та ўйинда «лочинлар» ғалаба қозонишган, 13 та учрашувда эсадурaнг қайд этилган.

«Пахтакор» «Навбаҳор» дарвозасига 113 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 56 та тўп ўтказиб юбorgan.

Ўзаро ўйинларда «шерлар» 139, «лочинлар» эса 55 очко­ни қўлга киритишган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб — 7:0. Мазкур ҳисоб 2009-йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда пойтахтликлар зафар қучишганди.

«Навбаҳор»нинг эса «Пахтакор» устидан қозонган йирик ҳисобдаги ғалабаси 2024-йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда жамоамиз 5:2 ҳисобида зафар қучганди.

Ушбу клублар шу кунгача Наманганда 34 та ўйин ўтказган бўлиб, мазкур баҳсларнинг 13 тасида «лочинлар» ғалаба қозонишган бўлса, 14 тасида тошкентликлар зафар қучишган, 7 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

«Навбаҳор» ўз майдонидаги ўйинларда «Пахтакор» дарвозасига 36 та гол уриб, ўз дарвозасидан 41 та тўп ўтказиб юбorgan.

Мазкур жамоаларнинг биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган баҳсида мезбонлар Жавино Фламарион (22) ва Игор Сергеев (65) ларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қўлга киритишганди.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» – «Пахтакор» беллашуви 29 ноябр куни Намангандаги «Марказий» стадионида соат 15:00 да старт олади.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:57, 27.11.2025.
Ўқилди: 1043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.