Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Муҳсин Убайдуллаев: «Францияни ҳам юта олардик»

Баҳо:
+ | -

Ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этган Муҳсин Убайдуллаев 2011 йил Мексика майдонларида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда ҳам қатнашган. Қисқа вақт ичида иккита жаҳон чемпионатида тўп суришга муваффақ бўлган Муҳсин келажаги порлоқ ҳимоячилар тоифасига киради.

— Муҳсин, ёшлар терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки хусусида қандай фикрдасиз?
— Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан улкан таассуротлар билан қайтдим. Мусобақа давомида ажойиб ғалабаларга эришиш билан бир қаторда, кутилмаган мағлубиятларга ҳам учрадик. Бу – футбол! Унда қайсидир жамоа мағлубиятга учраши керак. Асосийси шуки, мазкур мағлубиятлар орқали камчиликларимизни билиб олдик. Қайси жиҳатларимизни ўстиришимиз, нималар устида ишлашимиз лозимлигини тушуниб етдик. Аслида жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ўзи бир бахт. Бундай бахт ҳар қандай терма жамоа насиб қилавермайди. Қолаверса, биз каби ёш ўйинчилар учун мундиал катта футболга “трамплин” вазифасини ўтаб беради.

— Биз учун омадли бошланган мусобақа нима сабабдан омадсиз якунланди деб ўйлайсиз?
— Назаримда бизга чарчоқ аломатлари панд берди. Бундан ташқари, чорак финал баҳсида асосий ўйинчиларимизнинг дисквалификация туфайли бизга ёрдам бера олмагани ҳам мағлубиятимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Акс ҳолда мундиалда узоқроққа борардик деб ўйлайман.

— Демак, футболчилар жаҳон чемпионатига жисмоний томондан тайёр бўлмаган ҳолда йўл олган?!
— Йўқ. Бизда жисмоний тарафдан тайёр эдик. Шунчаки, учрашувларни бошқа-бошқа шаҳарларда ўтказдик. Натижада йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказди.

— Учрашувлар орасидаги кунлар фарқи уч кун бўлганлигини инобатга оладиган бўлсак, ўзларингни тиклаб олишларингга вақт етарли бўлган?!
— Тўғри, аммо барибир ҳар ўйиндан кейин у шаҳардан, бу шаҳарга бориб келаверсангиз, толиқиб қолар экансиз. Яна қайтараман, биз жаҳон чемпионатига жисмоний тарафдан аъло даражадаги тайёргарлик билан кетганмиз.

— Аввалги жаҳон чемпионатларида ҳам ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз Уругвайдан устун кела олмаганди. Бу совуқ анъана яна сақланиб қолди.
— Гуруҳдаги дастлабки икки ўйин чарчоғи учинчи учрашувда ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўйлашимча, чарчоқ туфайли яна Уругвайга ютқазиб қўйдик.

— Сизнингча, Францияни юта олармидик? Агар юта олсак, ниманинг ҳисобига буни уддаласа бўларди?
— Футболда ютқазмайдиган терма жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар қандай рақибни мағлубиятга учратса бўлади. Биласиз, Францияга қарши ўйинга катта йўқотишлар билан етиб бордик. Асосий таркибнинг бир йўла уч футболчиси сафдан чиқса, бу ҳар қандай терма жамоанинг ўйинига таъсир қилади. Буни ҳеч ким инкор қилмаса керак. Шундай бўлса-да, Франция юта олардик. Бунинг учун муносиб тарзда ҳимояланиб, қарши ҳужумларни тезкорга равишда амалга оширганимизда ва имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ярим финалга чиққан бўлардик.

— Мундиалдан ўзингиз учун нималар олдингиз?
— Юқорида таъкидлаганимдек, Туркиядан жуда катта таассуротлар билан қайтдик. Бу таассуротлар унутилмас бўлди десам муболаға бўлмайди. Дунёнинг гранд терма жамоаларига қарши ўйинлар биз учун катта мактаб вазифасини ўтаб берди. Шахсан мен футболчи сифатида мундиалдан жуда кўп тажриба ортирдим.

— Ёш бўлишингизга қарамасдан иккита жаҳон чемпионатида иштирок этишга улгурдингиз. Чемпионатларда қандай фарқ сездингиз?
— Ҳақиқатдан ҳам иккита мундиалда тўп суришга улгурдим. Бунинг учун Яратганга ҳамдлар айтаман! Жаҳон чемпионатларидаги фарқ ҳақида тўхталадиган бўлсам, ташкилотчилар томонидан меҳмонларга яратилган шароитлар борасида деярли катта фарқ йўқ. Ҳаммаси аъло даражада. Аммо ўйинлар борасида бундай дея олмайман. Сабаби, ўсмирлигимизда кучли иштиёқ эвазига рақибларни мағлубиятга учратардик. Қолаверса, у вақтда мусобақада иштирок этган терма жамоалар сафида дунёнинг кўзга кўринган клублари сафида ўйнайдиган футболчилар деярли топилмасди. Ёшларда аксинча, тажриба катта роль ўйнади. Чунки аксар хорижлик тенгқурларим аллақачон жаҳоннинг машҳур жамоалари сафида ўйнаб, етарлича тажриба ортиришган.

— Мексика майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашган ўсмирлар термаси билан ёшлар термаси орасида қандай фарқ бор?
— Агар терма жамоамизнинг ички муҳитини назарда тутаётган бўлсангиз, бу борада катта фарқни сезмадим. Футболчилар бир-бирлари билан аҳил, иноқ ва бир мушт бўлиб мусобақада иштирок этдик. Лекин юқорида айтганимдек, ўйинчиларнинг тажрибаси борасида фарқ сезиларли даражада.

Фурқатбек Нишонов суҳбатлашди.

Манба: www.s-port.uz
Киритилди: 22:16, 25.07.2013.
Ўқилди: 6306 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.