"Ювентус" кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди.
Лучано Спаллетти жамоаси бугун А Серия доирасида "Кальяри"ни мағлуб этди - 2:1. 25 ноябрь куни Чемпионлар лигасида "Буде-Глимт" мағлуб этилганди - 3:2.
"Бьянконерилар" янги мураббий қўл остида олтита ўйин ўтказди. Уларнинг ярмида ғалаба қозонишди, яна ярмида дуранг ўйнашди.
2 декабрь куни "Ювентус" "Удинезе" билан, 7 декабрь куни "Наполи" билан куч синашади.













