Кириш Регистрация

"Барселона" "Камп Ноу"да Чемпионлар лигасида ўйнашга рухсат олди

Баҳо:
+1 | -

УЕФА махсус комиссияси "Алавес"га қарши ўйинда "Барселона"нинг уй стадионини тўлиқ текширувдан ўтказди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, УEФА вакиллари "Камп Ноу"нинг барча тизимларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишган, шу сабабли клубга Чемпионлар лигаси доирасида рақибларни ўз уйида қабул қилишга рухсат беришган. Турнирнинг навбатдаги ўйини 9 декабрь куни бўлиб ўтади - шу куни "Барселона" Германиянинг "Айнтрахт" клубини қабул қилади.

Айтиш керакки, "Камп Ноу"га қайтган каталонияликлар Испания Ла Лигаси доирасида ўз майдонларида 2та ўйин ўтказиб, "Атлетик" (4:0) ва "Алавес"ни (3:1) мағлуб этишди.

Киритилди: 15:35, 30.11.2025.
Ўқилди: 1249 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.