Кириш Регистрация

Гендузи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Лацио" марказий ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, 26 ёшли французнинг хизматларига "Сандерленд" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, "Лацио" тахминан 30 миллион евролик таклифлар учун очиқ.

Жорий мавсумда Гендузи Италия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Гендузининг римликлар билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt интернет портали мутахассислари хавбекнинг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:47, 30.11.2025.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.