Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Элёр Раҳматуллаев: “Бу ўйиндаги ғалаба бизга жуда зарур эди”

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Андижон" мураббийи Элёр Раҳматуллаев қатнашди.

- Бизга бу ўйиндаги ғалаба жуда зарур эди. Буни уддаладик. Энди кейинги йилга қаттиқ тайёргарлик кўрамиз. Бундай вазиятга бошқа тушмасликка ҳаракат қиламиз.

- «Андижон»ни мавсум давомидаги иштироки ҳақида тўхталсангиз. Барқарор ўтмади, иккита мураббий алмашди. Сал қолса плей-оффга ҳам тушиб кетиши мумкин эди.

- Мавсум бизга оғир келди. Александр Хомяков ва Максим Шатскихни ҳам меҳнатлари бор. Улар ҳам ёмон натижа қилишмади. Бизни шу ҳолатга келишимизга асосан ўзимиз сабабчимиз.

- Чемпионат тугади. Орадаги уч ҳафталик танаффусдан кейин жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўтказади. Бу вақт ичидаги режалар қандай?

- Йигитларга бироз дам берамиз. Шундан кейин ўз қароргоҳимизда ўқув-машғулот йиғинларини олиб борамиз.

- Бугунги ғалабанинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?

- Футболчиларга яхшилаб тушунтирилди: охирги ўйин ва барча бирдамликда ҳаракат қилди. Шунингдек, бизга охирги кунларда қийин вазиятдан чиқишимизга Самвел ака Бабаян ҳам катта ёрдам берди. Тез орада жамоамиз матбуот хизмати томонидан расман эълон қилинади. Бундан ташқари, шу пайтгача ишлаган бошқа мураббийларга ҳам раҳмат айтаман, уларни ҳам меҳнатлари бор.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:18, 30.11.2025.
Ўқилди: 1086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2974]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2614]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2533]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2471]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2316]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1953]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1853]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1833]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1702]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1675]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик