Кириш Регистрация

"Реал" футболчилари Родриго билан боғлиқ вазиятда пенальти бор-йўқлигига жавоб беришди

Баҳо:
+ | -4

Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари "Жирона"га қарши ўйинда Родригога нисбатан ишлатилган қўполлик эпизодида белгиланмаган пенальти билан боғлиқ вазият юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. "Қаймоқранглилар"нинг ягона голи 67-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан пенальтидан киритилди. Меҳмонлар иккинчи 11 метрлик зарбага умид қилишганди, бироқ ҳакам яна бир бор нуқтага ишора қилишга журъат эта олмади.

Учрашув якунлангач, журналистлар футболчилардан ўша вазиятда пенальти белгилаш керакмиди, деб сўрашди.

"Албатта," - дея жавоб берди Родригонинг ўзи. Дарвозабон Тибо Куртуа ҳам шундай жавоб қайтарди. Худди шундай фикрни ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ҳам билдирмоқда: "Бу аниқ пенальти, бунга шубҳа йўқ."

Киритилди: 08:32, 01.12.2025.
Ўқилди: 935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.