Кириш Регистрация

Бундеслига клуби бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Баҳо:
+ | -

"Аугсбург" ва жамоа бош мураббийи Сандро Вагнер 1 декабрь куни шартномани бекор қилди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Клубда таъкидланишича, 38 ёшли германиялик мутахассис билан хайрлашиш ҳақидаги қарор Вагнер, "Аугсбург" бошқарувчи директори Михаэл Штрол ва спорт директори Бенни Вебер ўртасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинган.

Вагнер "Аугсбург"ни 2025 йилнинг июлида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 14 ўйинда 4 ғалаба, 1 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. Жумладан, Германия чемпионатидаги 12 ўйиннинг 8 тасида мағлубиятга учраган. Жамоа Бундеслига турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда - 10 очко.

"Аугсбург" бош мураббийи вазифасини вақтинча Мануэль Баум бажаради.

Киритилди: 08:31, 02.12.2025.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4805]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4513]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4265]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3559]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3457]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3307]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3027]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2883]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2563]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик