Кириш Регистрация

Михаил Мудрикнинг қайтиш санаси ва эҳтимолий янги клуби маълум қилинди

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг "Челси" клуби ва Украина терма жамоаси вингери Михаил Мудрик 2026 йилнинг 17 январига қадар майдонга қайтиши керак. Бу ҳақда клубнинг энг машҳур мухлислар жамоаларидан бири The Chelsea Forum портали хабар бермоқда.

24 ёшли футболчи тақиқланган моддаларни истеъмол қилганликда айбланиб, футболдан четлатилган ва шу сабабли бир йилдан ортиқ вақт давомида расмий ўйинларда майдонга тушмаган. Манбага кўра, унинг дисквалификация муддати келаси йил бошида тугайди, шунинг учун "Челси" аллақачон украиналик футболчи фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клубни танламоқда.

Лондонликлар директорлар кенгаши французларнинг "Страсбург" клуби билан футболчини қишки трансферлар даврида ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Тахминларга кўра, Мудрик оптимал формасини тиклаш учун Лига 1да ярим йилга яқин вақт ўтказади ва шундан сўнг инглиз клубига қайтади.

Киритилди: 11:08, 02.12.2025.
Ўқилди: 1164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.