Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Расман: Ислом Исмоилов «Нефтчи» бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Суперлига чемпиони "Нефтчи" жамоа бошқарувига Исломбек Исмоилов тайинланганини эълон қилди. 

«Фарғона вилоятининг шарафли ўғлони, Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий — Исломбек Исмоилов "Нефтчи" ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

"Нефтчи" жамоаси чемпиони сифатида келгуси мавсумдаги асосий вазифалар —
чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш, жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш.

Исломбек Исмоиловга жамоамизни бошқаришдек шарафли ва масъулиятли вазифада улкан зафарлар тилаймиз», - дейилади клуб баёнотида.

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:28, 02.12.2025.
Ўқилди: 1381 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик