Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Слот - Салоҳ ҳақида: "Aлбатта, ўйинчи ўйнамаса, норози бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛ 13-туридан ўрин олган "Вест Ҳэм"га қарши ўйинда футболчини захирада қолдиришга қарор қилганидан кейин жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

"Албатта, футболчи ўйнамаса норози бўлади. Айтишим мумкинки, у асосий таркибда майдонга тушмаганидан норози бўлган ягона футболчи эмасди. Бу нормал ҳолат, лекин у ўзини профессионалдан кутганингиздек тутди. У жамоадошларини жуда қўллаб-қувватлади, кун давомида ва кеча машғулотларда ўзини жуда яхши тутди. Ҳар уч кунда ўйнашга ва бундай юқори даражада ўйнашга тайёр футболчи бўлиш мумкин эмас, агар ҳиссиётларга берилиб кетилса. У жуда интизомли, формада қолиш учун нима қилиш кераклигини билади ва у яхши ёки ёмон ўйнашидан қатъи назар, ҳар доим энг юқори даражадаги профессионал бўлиб қолади", - дея Слотнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Жорий мавсумда футболчи клуб сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:50, 02.12.2025.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик