Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Темур Жўраев «Шўртан»да кўрикдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Иккинчи давра ўйинларига пойтахтда тайёргалик кўраётган Ғузор жамоаси 25 июль куни дастлабки синов-назорат баҳсини ўтказиб олди. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Дўрмон» стадионида Зоир Тўрақулов бошчилигидаги жамоа «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди. Кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда кечган мазкур учрашувда жиззахликлар кичик фарқ билан зафар қучишди.

«Таркибдаги йўқотишлар ўрнини қисқа муддатда муносиб футболчилар билан тўлдириш мақсадида олиб бораётган ишларимиз нечоғли самарали бўлаётганлигини амалда кўришимиз учун хам бундай учрашувлар зарур. Шу боис хам тайёргарлик босқичида ўтказиладиган бундай ўйинларда ҳисоб муҳим аҳамият касб этмайди. Даврон Файзиев бошқарувидаги жамоа билан ўтказган баҳсимиз жуда фойдали бўлди. Қўл остимизда ҳаракат қилаётган футболчилар ва жамоага янги келиб қўшилган номзодларнинг ҳолати ва имкониятларини билиб олдик. Олдимизда қисқа бўлса-да, ҳали вақт бор. Ана шу муддат ичида машғулотларга зўр берамиз ва режалаштирилган ўртоқлик учрашувлари орқали таркибни мукаммал шакллантирамиз», - дейди «Оқ бурилар» бош мураббийи.

Бевосита таркибга тўхталадиган бўлсак, биринчи даврада клуб шарафини ҳимоя қилган Асрор Алиқулов, Александр Корнейчук, Зоҳид Раупов, Ярослав Крушельницкий, Ботир Қодиркулов, Аббос Омонов, Иброҳим Отахонов, Александр Востриков, Павел Соломин, Жамол Отақулов сингари тажрибали футболчилар билан бир қаторда, асосий таркибга номзод саналган Толиб Очилов, Бобир Тўраев, Элёр Интизомов, Шаҳзод Хурсанов, Олим Каримов, Юсуф Бўриев, Ғулом Раҳмонов, Умар Эшмуродов ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Синовдан ўтаётган янги футболчилар ҳақида гап кетганда, дарвозабонлар – Михаил Спиридонов («NBU-Осиё»), Темур Жўраев («Пахтакор»), футболчилар Абдували Мўминов (Козоғистон биринчи дивизиони), Равшан Абдувоҳидов («Чуст-Пахтакор»), Маҳмуд Абдураҳмонов («Зомин»), Азиз Ғуломхўжаев («Қизилқум»), Жавлон Гусейнов («Нефтчи»), Санжар Тўрақулов, Феруз Фахриддинов ва Алишер Ибрагимов («Нуристон», Қашқадарё иккинчи лигаси)ни тилга олиб ўтишимиз мумкин. Уларнинг «Шўртан» таркибида қолиш-қолмаслиги мана шу йиғин давомида аниқ бўлади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 18:14, 26.07.2013.
Ўқилди: 4259 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.