"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Атлетико Мадрид" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз яна яхши ҳолатдамиз, аммо энг яхши ўйинимизни кўрсатяпмиз дейишга ҳали эрта. Биз доимо яхшиланишни хоҳлаймиз - бу бизнинг менталитетимиз, биз шундай муносабатда бўламиз", деди Флик матбуот анжуманида.













