Кириш Регистрация

Неймарнинг хет-триги «Сантос»га муҳим ғалабани тақдим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

Бразилия чемпионати 37-туридан ўрин олган учрашувда «Жувентуде» ўз майдонида «Сантос»ни қабул қилди. Кашиас-ду-Сул шаҳридаги «Алфредо Жакони» стадионида бўлиб ўтган беллашув меҳмонларнинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг бошқа қаҳрамони — Неймар бўлди. У иккинчи таймда нафақат ҳисобни очди, балки хет-трикни амалга ошириб, жамоасига муҳим ва ишончли ғалабани тақдим этди. 56-дақиқа у биринчи голни урди, 66-дақиқа ҳисобни иккитага етказди, 73-дақиқа эса учинчи тўпини киритди.

Бразилия — А серия, 37-тур
4 декабрь. Кашиас-ду-Сул. «Алфредо Жакони» стадиони.
Жувентуде — Сантос — 0:3
Голлар: 0:1 — Неймар, 56', 0:2 — Неймар, 66', 0:3 — Неймар, 73'

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:23, 04.12.2025.
Ўқилди: 1368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.