"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида жамоанинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
Аргентиналиклар мундиалга турнирнинг амалдаги ғолиби сифатида боришади. 2022 йилда "албиселесте" Қатарда ғалабани нишонлади.
"2022 йилги муваффақиятни такрорлаш мумкинми? Ҳа, ўйлайманки, жамоа яна жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга ҳаракат қилади, бор кучи билан курашади. Аммо баъзан арзимаган майда-чуйда нарсалар ҳам йўлдан оздириши мумкин. Ҳар қандай рақиб қийинчилик туғдиришга қодир", - деди Месси ESPN’га берган интервьюсида.













