Кириш Регистрация

Пети: "Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмайди"

Баҳо:
+ | -

Франциялик таниқли собиқ футболчи Эммануэль Пети ҳозирги "Барселона"нинг кучи ҳақида фикр билдирди.

1998 йилги жаҳон чемпионининг фикрича, "кўк-анорранглилар" 18 ёшли вингер Ламин Ямалга ҳаддан ташқари ишониб юборишган.

"Барселона"да барча пуллар Ямалга тикилган - клуб тўлиқ унга таянади. Жамоада сифатли футболчилар бор, аммо Лионель Месси каби жаҳон юлдузлари йўқ. Ямал якка ҳолда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмайди. Ҳурмат билан айтганда, ҳатто Месси ҳам Хави, Иньеста, Пуйолнинг ёрдамисиз буни қилмаган бўларди," - дея Петининг баёнотидан иқтибос келтиради The Touchline.

Ханс-Дитер Флик жамоаси Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида 5-турдан сўнг 18-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:36, 04.12.2025.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.