Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Слот: "Салоҳ майдонда ҳам, ўйнамаганингда ўзингни қандай тутишингда ҳам намуна бўла олади"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Сандерленд"га (1:1) қарши ўйинда Муҳаммад Салоҳни асосий таркибга киритмаслик қарорини изоҳлади.

"Қизиллар" вингери кетма-кет иккинчи ўйинда захирада қолдирилди. У иккинчи бўлимда Коди Гакпонинг ўрнига майдонга тушди.

"Мен худди шу жамоадан фойдаланаман, бу доимийлик ва янгилик ўртасидаги мувозанатдир. Кўриниб турибдики, бизга бутун таркиб керак, чунки бошланғич таркибдаги баъзи футболчилар 90 дақиқа ўйнай олмайди. 

Барча ўйинчиларда ўзини кўрсатиш имконияти бор, шубҳасиз, Муҳаммад улардан бири. Яхшиям захирамизда унга ўхшаган футболчилар бор.

Биз қисқа суҳбатлашдик. "Айнтрахт" билан ўйиндан кейин кўп гаплашдик, ҳозир эса унчалик эмас. У тўғри муносабатда бўлади, у ҳақиқий профессионал. У жуда яхши машқ қилади ва жамоадошларига ижобий муносабатда бўлади.

У ўйнаётганда намуна бўлади, энди эса ўйнамаётганда ўзини қандай тутиш кераклиги бўйича намуна бўлади", - деди Слот.

Киритилди: 16:58, 04.12.2025.
Ўқилди: 589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8265]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5975]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2783]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2576]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2066]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1909]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1734]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1713]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1682]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1682]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик