Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Германия суперкубогининг «Боруссия»га қарши ҳал қилувчи учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу ерда мен қайси жамоа учрашувни яхши ўтказди, деб таҳлил қилмоқчи эмасман. Ўйлашимча, бизнинг жамоа яхшироқ ҳаракат қилди».
«Боруссия»ни ғалаба билан табриклайман. Аммо улар биздан ўйин борасида устунлик қилиб ғалаба қозонди дея олмайман. Бундеслига бошланишига яна бир ҳафта муддат бор ва бу муддат ичида кичик хатоларни тўғрилаб олишимиз мумкин бўлади», дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Бавария» расмий сайти.