Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар»

Баҳо:
+2 | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ 15-туридан ўрин олган "Лидс"га қарши ўйиндан (3:3) сўнг кескин баёнот билан чиқди.

«Жуда хафаман. Бу клуб учун қанча меҳнат қилганимни ҳамма кўриб турибди — йиллар давомида, айниқса ўтган мавсумда. Захира ўриндиғида қолдирилиш эса… нега бундай бўлганини билмайман.

Мен кўп марта бош мураббий билан муносабатим яхши эканини айтганман. Ҳозир эса муносабат қолмади. Нима учун бундай бўлганини билмайман.

Ростини айтсам, бу мен учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. “Мо — муаммо, демак уни четга суриб қўйиш керак” - лекин мен ўзимни муаммо деб ҳисобламайман.

Кеча онамга телефон қилдим. У менинг бугун асосий таркибда тушмаслигимни билмасди, мен эса билардим. Унга: “Брайтонга қарши ўйинга келавер, ўйнасам ҳам, ўйнамай қолсам ҳам фарқи йўқ — барибир завқ оламан”, дедим.

Ахир ўйин "Энфилд"да бўлади. Бу Африка Миллатлар Кубогига кетишимдан олдинги ҳайрлашувим бўлади»

Клуб ёзда катта ваъдалар берганди, энди эса уч ўйинда майдонга туширилмадим. Улар ваъдасида туришди дея олмайман.

Менимча, бошқа кимдир билан бу содир бўлганда, клуб ёнини олган бўларди. Мен билан нега бунақа бўлаётгани тушунарсиз.

Мен клуб учун боримни бердим. Ўз ўрним учун ҳар куни курашишим шарт эмас, чунки у меники, унга ҳақлиман.

Биламан эртага Каррагер чиқиб мени танқид қилади. Қилаверсин.

Келганимдан бери ҳеч ким менчалик кўп гол урмади, ассист қилмади. Эсимда, Ҳарри Кейн ўн ўйинда гол урмаса, «Ҳарри гол уради ҳали» дейишади, Салоҳга келганда - «у захирада ўтириши керак». Узр, Харри», - деди 33 ёшли мисрлик суперюлдуз.

Салоҳ жорий мавсумда мерсисайдликлар учун жами 19 та ўйинда 5 та гол уриб, 3 та голли узатма берди.

Киритилди: 04:00, 07.12.2025.
Ўқилди: 3960 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.