Россия чемпионатининг учинчи туридан ўрин олган Москва дербисида «армиячилар»нинг қўли баланд келди.
Аввалига Кейсуке Хонда, кейин Аҳмад Муса томонидан киритилган голларга ўртада Тарасов биргина гол билан жавоб қайтарганди, холос.
«Локомотив» сафида Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Виталий Денисов тўлиқ 90 дақиқа мобайнида ҳаракат қилди.
Россия премьер-лигаси
3-тур
ЛОКОМОТИВ – ЦСКА 1:2 (0:1)
Голлар: Тарасов (74) – Хонда (18), Муса (82).
Локомотив: Гильерме (Крешич, 51), Денисов, Чорлука, Дюрица, Янбаев, Тарасов, Миранчук, Михалик, Самедов, Майкон (Кайседо, 70), Павлюченко (Н′Дойе, 57).
ЦСКА: Акинфеев, А.Березуцкий (Набабкин, 38), В.Березуцкий, Игнашевич, Гонсалес, Эльм (Думбия, 64), Вернблум, Хонда, Дзагоев, Цубер (Тошич, 79), Муса.
Огоҳлантиришлар: Вернблум (30), Н′Дойе (86).