Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария - Спортинг
10/12 01:00 Монако - Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта - Челси
10/12 01:00 Барселона - Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер - Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ - Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм - Славия
10/12 01:00 Юнион - Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Жанни Инфантино ФИФА ахлоқ кодексини бузганликда айбланди

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг ахлоқ кодексини бузганликда айбланган.

ФИФА ахлоқ қўмитасига сиёсий бетарафлик мажбурияти "бир неча бор бузилгани" ҳақида расмий шикоят келиб тушди, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трампга ФИФАнинг биринчи Тинчлик мукофотини топшириш жараёнини текшириш сўралди.

8 саҳифали шикоятни меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари, сиёсий қатағонлар ва спорт масалалари билан шуғулланувчи FairSquare нотижорат ташкилоти берган.

Ҳужжатда Инфантино ФИФА ахлоқ кодексининг 15-моддасида назарда тутилган тўртта қоидабузарликни батафсил баён қилган: уларнинг барчаси Трампнинг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ.

Биринчи ҳолат - Инфантинонинг Трампга тинчлик бўйича Нобел мукофотини топширишга оммавий чақириқлари. Иккинчиси - АҚШ президентининг сиёсий дастурини маъқуллаш ва жамоатчиликни уни қўллаб-қувватлашга чақириш. Учинчиси - ЖЧ-2026 қуръаси пайтида Трампни мақташ. Тўртинчиси - Инфантино инаугуратцияолди митингига таклиф қилгани учун АҚШ президентига миннатдорчилик билдирган ролик.

ФИФАнинг ҳар қандай қоида ва низомларини бузганлик учун жазо чоралари огоҳлантириш, танбеҳ, жарима, қоидаларга риоя қилишни ўргатиш ва футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятда иштирок этишни тақиқлашни ўз ичига олиши мумкин.

Киритилди: 20:44, 09.12.2025.
Ўқилди: 289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.