"Манчестер Юнайтед" Чемпионшип вакили "Рексэм" билан 2026/27 йилги мавсум олдидан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Ҳозирча ҳеч нарса келишиб олинмаган, аммо томонлар муҳокамаларни давом эттириб, кейинги мавсум учун вариантларни кўриб чиқмоқда ва ўйин ўтказилиши мумкин бўлган жой сифатида Скандинавия тилга олинмоқда.
Манкунианликлар АПЛда навбатдаги ўйинини 15 декабрь куни "Борнмут"га қарши ўз майдонида ўтказади.













