"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган "Атлетик" (0:0) учрашувидан кейин жамоа дарвозабони Унаи Симонни мақтади.
"Эслайсизми, мен уни Испания терма жамоасида майдонга туширганимда матбуот мени танқид қилганди. Эсимда. Учинчи дарвозабон сифатида олганимизда таваккал қилдик, буни ҳеч ким кутмаганди.
У ҳозирда дунёнинг исталган жамоасида юқори савияда ўйнашга лойиқ, шунинг учун мен жуда бахтлиман", деди Энрике.













