"Интер" ҳимоячиси Франческо Ачерби Чемпионлар Лигаси умумий босқичидан ўрин олган "Ливерпул"га (0:1) қарши ўйинда мушакларидан олган жароҳати туфайли 2025 йилнинг қолган қисмини ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда Gazzetta dello Sport.
37 ёшли италиялик футболчини ўйиннинг 31-дақиқасида алмаштиришга тўғри келди.
2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 12 та ўйинда Ачерби 1 та голли узатмани амалга оширди. У 2023 йилнинг июлидан бери "Интер"да ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.













