Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Гвардиола "Реал" футболчисидан ҳайратда қолди: "У ақл бовар қилмас ўйинчи"

Баҳо:
+ | -1

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Родригонинг ўйинидан ҳайратда эканини айтди.

Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигасининг чоршанба куни бўлиб ўтган ўйинининг 28-дақиқасида "шаҳарликлар" дарвозасини ишғол қилди. "Қаймоқранглилар"га бу етарли бўлмади: меҳмонлар танаффусга қадар икки гол уришди ва иккинчи бўлимда устунликни сақлаб қолишди.

«Мен Родригонинг олдига бордим-да, дедим: - Сен жуда ажойибсан. У ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган ўйинчи», - деди Гвардиола ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатда.

"Манчестер Сити"га қарши ўйингача Родриго "Реал" сафида кетма-кет 32 учрашувда гол ура олмаганди.

Киритилди: 08:21, 11.12.2025.
Ўқилди: 6310 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.