Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Герман Ткаченко: «Абрамович «Челси»ни сотиб олиб, ўлаётган футболга яна жон киритди»

Баҳо:
+ | -

Махачқалъанинг «Анжи» клубида президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Герман Ткаченко Россиянинг «Итоги» нашрига берган интервьюсида ўз вақтида Абрамович билан ишлаган даврларини ёдга олиб ўтди.

«Роман «Тоттенҳэм»ни сотиб олиши мумкин эди. Деярли бу масала ҳал бўлиб қолганди. Лекин бир куни «Стемфорд Бриж» рўпарасидан ўтиб кетаётганимизда унга бошқа фикр келиб қолди. Банкротликка яқин қолган «Челси»ни сотиб олсакчи, деди ва шу ниятда музокараларга киришиб бу ишни амалга оширди».

«Бу харид футбол тарихидаги энг муҳим воқеиликлардан бири бўлди дея оламан. У «Челси»ни сотиб олиш орқали ўлиб бораётган футболга яна жон ато этди. У футболни қутқариб қолди».

«Ҳозир «Челси» жаҳон брендларидан бири. Клуб ўзига сарфланган харажатларни қоплай бошлаган ва фойда ҳам келтирмоқда. Бироқ Абрамович уни бизнес мақсадида сотиб олмаганди. У шунчаки футбол учун шу ишни қилган. У футболга «касал» эди». Футболни дилдан яхши кўради», дея гапириб ўтди Ткаченко.

Манба: www.itogi.ru
Киритилди: 23:43, 29.07.2013.
Ўқилди: 4773 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3851]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3383]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2875]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2753]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2727]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2475]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2373]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2322]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2260]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2036]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик