«Динамо» ПФК шартномаси якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда.
Сўнгги 3 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Равшанбек Ягудин 2026 йилги мавсумни ҳам «Динамо» сафида ўтказади.
Тажрибали дарвозабон билан амалдаги келишув 2026 йил якунигача узайтирилди.













