Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

"Реал" 20 ёшли иқтидорли марказий ҳимоячи топди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби "Ренн" марказий ҳимоячиси Жереми Жакени диққат билан кузатиб бормоқда. Клуб 20 ёшли футболчининг ўйинини кузатиш учун бир неча бор скаутларни юборган. Бу ҳақда Madrid Universal журналист Маттео Мореттога таяниб хабар берди.

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" таркибидагилар Жакенинг хариди клубнинг ёш иқтидорларни жалб қилиш сиёсатига жуда мос келади, деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Жаке Лига 1да 15та ўйинда майдонга тушди. Футболчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 12 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:24, 12.12.2025.
Ўқилди: 3811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик