"Ренн" марказий ҳимоячиси Жереми Жакега Европа грандлари қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Экрем Конур хабарига кўра, 20 ёшли футболчини Мадриднинг "Реал" клуби кузатиб бормоқда. Истиқболли французнинг жорий мавсумдаги ўйини "қироллик клуби" скаутларида катта таассурот қолдирди. Шунингдек, марказий ҳимоячи Англиянинг "Ливерпуль" ва Италиянинг "Ювентус" клублари радарларида бўлиб турибди.
Жереми Жакенинг Transfermarkt сайтидаги тахминий нархи - 12 млн евро. Футболчи "Ренн" сафида Лига 1нинг жорий мавсумида 15 та ўйинда майдонга тушди. "Қизил-қоралар" тарбияланувчиси ҳозирча Франция терма жамоасида ўйин ўтказмаган.













