Кириш Регистрация

Мастантуоно "Реал"нинг "ғалаба калити"ми?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клубидаги кескин пасайиш ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуононинг жароҳат олган вақти билан бир пайтга тўғри келди. 18 ёшли футболчи ўзининг сўнгги ўйинини 1 ноябрь куни ўтказганди - ўшанда "Валенсия" тор-мор этилганди (4:0). Кўп ўтмай аргентиналик футболчи жароҳат туфайли сафдан чиқди ва ўшандан бери "қаймоқранглилар"нинг натижалари, юмшоқ қилиб айтганда, яхши эмас: саккизта учрашувда атиги иккита ғалаба қозонилди, рақиблар уч марта ғалаба қозонишди, яна учта ҳолатда дуранг қайд этилди. Бундан ташқари, Madrid Zone хабарига кўра, Мастантуоно асосий таркибда майдонга тушган сўнгги тўққизта ўйинда жамоа тўққизта ғалабага эришган.

Вундеркинд жароҳатини аллақачон даволаган ва якшанба куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг "Алавес"га қарши ўйинида иштирок этиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:33, 13.12.2025.
Ўқилди: 1291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.