Кириш Регистрация

"Ювентус" Кенан Йилдизга катта маош тайёрлади

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" вингер Кенан Йилдиз билан янги шартнома имзоламоқчи. Tuttosport хабарига кўра, Турин клуби Йилдизга мавсум учун 6 миллион евро маош билан меҳнат шартномасини таклиф қилишга тайёр.

Бу суммага "кекса сеньора" осонлик билан қўлга киритиладиган бонусларни қўшиши мумкин. Масала яқин ҳафталарда ёпилиши мумкин. Шу билан бирга, 20 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Кенан Йилдиз "Ювентус"нинг асосий жамоаси сафида жами 104 та ўйин ўтказиб, 22 та гол ва 17 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 18:41, 13.12.2025.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.