Кириш Регистрация

Артета "Арсенал"нинг қийин ғалабасига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "Вулверхэмптон"га (2:1) қарши ўйиндан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бу Америка тоғлари эди. Ўйин давомида "Вулверхэмптон"га умид бердик, тезроқ ҳаракат қилишимиз ва кўпроқ таваккал қилишимизга тўғри келди. Биринчи голдан кейин бир муддат жуда пассив ўйнадик, жуда чуқур ҳимояландик.

Ўйинчиларнинг якундаги реакциясидан мамнунман, аммо бугун етарлича яхши ўйнамаганимизни биламиз. Охир-оқибат ғалаба қозониш йўлини топганимиз жуда қувонарли, аммо бизда ишлаш учун кўп нарса бор," - дея Артетанинг сўзларини келтиради BBC.

"Арсенал" 36 очко билан АПЛ жадвалида биринчи ўринда бормоқда. "Манчестер Сити" битта захира ўйини билан 5 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 05:42, 14.12.2025.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.