Кириш Регистрация

Экитике: "Салоҳ - афсона"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Уго Экитике Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га (2:0) қарши ўйиндан кейин Муҳаммад Салоҳнинг шериги ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Муҳаммад - ҳақиқий профессионал. Унга тақлид қилиш учун намуна сифатида қарайман. Бу ерда у афсона. У билан бир майдонда ҳаракат қилиш бахт. Айнан шундай футболчилар туфайли биз футбол томоша қилишни яхши кўрамиз," - дея Экитикенинг сўзларини келтиради BBC.

Кетма-кет учта ўйинни асосий таркибда бошлай олмаган Салоҳ аввалроқ жамоа ва бош мураббий Арне Слотдан норозилигини билдирганди.

Киритилди: 18:10, 14.12.2025.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.