Кириш Регистрация

Боуэн "Вест Хэм" сафида АПЛдаги юбилей самарали ҳаракатини амалга оширди

Баҳо:
+ | -

Ўтган дам олиш кунлари АПЛнинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди, "Вест Хэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди - 2:3. Жаррод Боуэн учун ўйин, умуман олганда, муваффақиятсиз бўлса-да, самарали ҳаракатлар нуқтаи назаридан юбилей бўлди.

У гол урди ва бу гол Жаррод учун Англия Премьер-лигадаги ҳозирги клуби учун юбилей, юзинчи голли ҳаракат бўлди. Жаррод 2019 йилдан буён лига ўйинларида 61 та гол урди ва 39 та голли узатмани амалга оширди. У Майкл Антониодан (101) кейин "Вест Хэм"нинг бу маррага етиб келган иккинчи футболчиси бўлди.

Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Вест Хэм" "Манчестер Сити" билан куч синашади.

Киритилди: 08:54, 15.12.2025.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.