Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

"Реал" яна "Негрейра иши"га эътибор қарата бошлади

Баҳо:
+ | -3

"Реал"да Ла Лига ва Испания қироллик футбол федерацияси юристлари Жоан Лапортанинг "Негрейра иши" бўйича суддаги чиқишидан норози.

"Барселона" президенти 12 декабрь куни судда кўрсатма берди. Шу куни каталонияликларнинг собиқ мураббийлари Луис Энрике ("ПСЖ") ва Эрнесто Вальверде ("Атлетик") ҳам кўрсатма берди. Хабар қилинишича, Лапортага саволлар хусусий айбловчи сифатида иштирок этаётган "Реал" вакиллари томонидан ҳам берилган.

AS хабарига кўра, RFEF вакили Беатрис Сейхо Лапортага бирорта ҳам савол бермаган. Судда Ла Лига вакили бўлган ҳуқуқшунос Франсиско Мартинес фақат Негрейранинг ўғли "Камп Ноу"да ҳакамларга ҳамроҳлик қилгани ёки қилмагани ҳақида сўради. Шу билан бирга, "Реал" юристлари 12 га яқин савол беришди.

Қайд этилишича, "Реал" Ла Лига ва RFEFнинг пассивлиги "уларда ишнинг моҳиятига етиб боришга қизиқиш йўқлигини" кўрсатади, деб ҳисобламоқда. Бироқ лига ва федерация ҳуқуқшуносларининг хатти-ҳаракатлари мадридликларни ажаблантирмади - бу Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг оммавий баёнотлари ва CTAнинг амалдаги раҳбари Фран Сотонинг Негрейра ишини "унутиш ва ортда қолдириш" кераклиги ҳақидаги баёнотлари фонида мантиқий деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, "Реал" иш бўйича якуний қарор қабул қилинмагунча хусусий айбловчи бўлиб қолмоқчи.

Киритилди: 18:03, 15.12.2025.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.