Кириш Регистрация

«Актобе» легионери Ўзбекистондан таклифлар борлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Актобе» жамоаси ҳужумчиси, россиялик Идрис Умаев фаолиятини Қозоғистон ҳамда Ўзбекистонда давом эттириш вариантларини кўриб чиқаётганини айтди. У тўлиқ ўйинларда иштирок этиш ва ўйин ўйин амалиётига эга бўлишни исташини таъкидлади, деб хабар беради Sports.kz «Адам Ахмадов» YouTube-каналига таяниб.

— «Актобе» билан шартномам 1+1 эди. Мавсум тугади ва энди қарор қабул қилишим керак. Шу билан бир пайтда мулоқот қилиб турибман, Қозоғистон ва Ўзбекистондан вариантлар бор. Кеча ҳам қўнғироқ қилишди.

— Демак, устувор вариант «Актобе»ми?
— Мен қолишни хоҳлаяпман, деб айтолмайман, чунки бу мавсум жуда кам ўйнадим. Кейинги мавсумда ҳам шундай бўлса, бу мен учун катта минус бўлади. Қаердадир тўлиқ мавсум ўтказишни истайман. Ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ўйин тонусини йиғишни хоҳлайман. Кейин кўрамиз. Лекин ишонаманки, агар ўйнасам, жамоага фойда келтираман ва сўнгги мавсумга нисбатан ўзимни анча яхшироқ кўрсатаман.

Ўтган мавсумда Умаев 19 та ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 10:05, 16.12.2025.
Ўқилди: 2089 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик