Англия Премьер-лигасининг 16-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Борнмут"ни мағлуб эта олмади. Жамоалар "Олд Траффорд"да 4:4 ҳисобида дуранг қайд этишди.
Indykaila News’нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзилишича, кечаги муваффақиятсизликдан сўнг жамоа бош мураббийи Рубен Аморим истеъфога чиқишга яқин турибди.
Англия чемпионатининг 16-тур якунларига кўра, "қизил иблислар" ҳисобидаги очколар сони 26 тага этди ва жамоа турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
Аморим "Манчестер Юнайтед"ни 2024 йилнинг ноябрида қабул қилиб олганди. Португалияликнинг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.













