"Фиорентина"да жамоа футболчилари ўртасида шов-шувли можаро юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Флавио Ониссанти маълум қилди.
Манбага кўра, клуб жойлашган ҳудудда номлари ошкор этилмаган футболчилар ўртасида муштлашув келиб чиққан. Футболчиларнинг бир қисми "бинафшаранглилар"ни тарк этишга тайёр ва ўз агентларига бошқа клуб топиб беришни буюрган.
"Фиорентина" Италия чемпионатининг жорий мавсумида муваффақиятсизликка учрамоқда. Флоренсияликлар А Серияда ҳали бирорта ҳам ғалабага эришмаган ва 6 очко билан турнир жадвалини якунлаб турибди.
"Бинафшаранглилар" навбатдаги ўйинни 21 декабрь куни "Удинезе"га қарши ўтказади.













