Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Лапорта судда Негрейра ва унинг ўғли билан таниш эмаслигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта судда Хосе Мария Энрикес Негрейра ва унинг ўғли билан шахсан таниш эмаслигини айтди.

Бу ҳақда Лапортанинг "Негрейра иши" бўйича эълон қилинган кўрсатмаларидан маълум бўлди.

Лапортанинг сўзларига кўра, у 2003 йилда клуб президенти этиб сайланганидан кейин ҳакамлик ҳисоботларини тайёрлайдиган компанияга тўловлар ҳақида билган, бироқ унинг эгаси ким бўлганини унга айтишмаган.

"Мен Энрикес Негрейра билан шахсан таниш эмасдим. Менга ҳакамлик бўйича маслаҳат хизмати мавжудлигини айтишди ва биз унинг хизматларидан фойдаланишда давом этдик, чунки биз буни фойдали деб топдик.

Гап шундаки, 18 йил давомида 7,3 миллион евро тўланган. Келинг, буни контекстда кўриб чиқамиз. Бу спорт соҳаси учун муҳим ва фойдали бўлган хизматлар учун унчалик қиммат эмас деб ўйлайман.

Менга маълумки, жаноб Негрейранинг ўғли ҳисоботлар тайёрлаган, жаноб Негрейра ўтмишда судья бўлган. Бу мен билган ягона нарса", - деди Лапорта.

Киритилди: 14:20, 16.12.2025.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.