Бугун, 16 декабрь куни ФИФА томонидан The Best мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Доҳада бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади. Маросимни ФИФА расмий сайти жонли эфирда намойиш этади.
Эркаклар ўртасида 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун Усмон Дембеле ("ПСЖ" ва Франция терма жамоаси), Ашраф Ҳакимий ("ПСЖ" ва Марокаш), Ҳарри Кейн ("Бавария" ва Англия), Килиан Мбаппе ("Реал" ва Франция), Нуну Мендеш ("ПСЖ" ва Португалия), Коул Палмер ("Челси" ва Англия), Педри ("Барселона" ва Испания), Рафинья ("Барселона" ва Бразилия), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль" ва Миср), Витинья ("ПСЖ" ва Португалия) ва Ламин Ямал ("Барселона" ва Испания) каби футболчилар кураш олиб боради.













