Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Анчелотти йилнинг энг яхши мураббийлари учлигига кутилмаган номзодни қўшди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти FIFA The Best талқини бўйича 2025 йилнинг энг яхши мураббийини танлади. Календарь йилнинг энг яхши мураббий ва футболчиларини тақдирлаш маросими 16 декабрь куни Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтди.

«Пентакомпеонлар» устози биринчи ўринга «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикени қўйди. Иккинчи ўринни «Барселона» мураббийи Ханс-Дитер Флик эгаллади. Италиялик мутахассис кучли учликка Мексика терма жамоасида ишлаётган Хавьер Агиррени ҳам киритди.

«2025 йилнинг энг яхши мураббийи» номинацияси ғолиби Луис Энрике бўлди. Ўтган мавсумда унинг раҳбарлигида «ПСЖ» УЕФА Чемпионлар лигаси, Франция чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:47, 17.12.2025.
Ўқилди: 997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.