Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Флик «Барселона»нинг Испания кубогидаги ғалабасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг Испания Кубоги 1/16 финал босқичида «Гвадалахара» устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

— «Жамоанинг жанговар руҳи менга жуда ёқди ва ғалабадан хурсандман. Кубок ўйинлари ҳар доим осон ўтмайди, аммо биз муносиб ўйнадик. Энг муҳими — бутун учрашув давомида қандай кўрсатма ва руҳият билан ҳаракат қилганимиз.

Яна такрорлайман: футболчиларнинг бу ўйинга бўлган муносабати ҳал қилувчи омил бўлди. Бундай учрашувларда гол уриш қийин кечади, аммо биз бунга эришдик», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca.

Ушбу баҳсда голларни 76-дақиқада даниялик ҳимоячи Андреас Кристенсен ҳамда 90-дақиқада англиялик вингер Маркус Рашфорд киритди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:10, 17.12.2025.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик