Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Компани "Бавария" футболчиларига Кейнни ўрнак қилиб кўрсатди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани мунтазам равишда футболчиларни Харри Кейндан ўрнак олишга чақириб келади.

Англиялик ҳужумчи нафақат сермаҳсуллиги, балки тўпсиз ўйинда жонбозлик кўрсатиши, жамоа учун ишлаши билан ҳам танилган. Мюнхен грандининг бельгиялик бош мураббийи бошқа футболчиларга ҳар бир футболчидан шундай кайфиятни кўришни исташини бот-бот эслатиб туради: "Барчангиздан шуни кутаман. Ҳозир ҳам, беш йилдан кейин ҳам!" - дея Компаниянинг сўзларини келтиради Sport Bild.

Жорий мавсумда Харри Кейн "Бавария" сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи 2023 йилнинг ёзида мюнхенликлар сафига қўшилган бўлса, бир йилдан сўнг Венсан Компани бош мураббийликда иш бошлади.

Киритилди: 11:22, 17.12.2025.
Ўқилди: 236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.