Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Анчелотти The Best учун Рафиньяни Мбаппедан олдинга қўйди

Баҳо:
+ | -

ФИФА The Best овоз бериш натижаларини эълон қилди. 2025 йилнинг энг яхши футболчиси совринини Франция терма жамоаси ва "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилаётган Усмон Дембеле қўлга киритди.

У Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида сўровномада қатнашган Карло Анчелотти рейтингида ҳам биринчи ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда Madrid Xtra. Эътиборлиси, италиялик мураббий иккинчи поғонани бразилиялик Рафинья Диасга, "Реал"да бирга ишлаган Килиан Мбаппени эса ўз рўйхатида учинчи ўринга жойлаштирди.

Карло Анчелотти жорий йилнинг июнь ойида "Реал"ни Бразилия терма жамоасига алмаштирган эди. Мутахассис "қаймоқранглилар" раҳбари лавозимини тўрт йил давомида эгаллаб келган.

Киритилди: 12:14, 17.12.2025.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.