Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио Испания кубоги доирасидаги "Талавера"га қарши ўйинда иштирок этмайди.
22 ёшли испаниялик футболчи гастроэнтерит сабаб учрашув қайдномасидан чиқарилди.
Асенсио жорий мавсумда барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1141 дақиқа ҳаракат қилди.













