"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш анчадан буён "Бавария" эътибор марказида бўлиб турибди. Бу ҳақда talkSport хабар берди.
Бундеслига жамоаси 31 ёшли футболчининг катта мухлиси ҳисобланади, "Юнайтед" кийиниш хонасида эса у клубдаги сўнгги мавсумини ўтказиши мумкинлиги ҳақида фикрлар бор.
У АПЛ жорий мавсумида 16 та ўйинда 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.













