Кириш Регистрация

Ҳиндистонда Лионель Мессига миллион долларлик совға берилди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ва АҚШнинг «Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Ҳиндистон сафари давомида тахминан 1,09 миллион долларлик Richard Mille туридаги ноёб соатга эга бўлди, деб хабар беради Sports.kz MSN манбасига асосланиб.

Яқинда Месси ўзининг биринчи «GOAT Tour» турини Ҳиндистонда якунлади. Тур доирасида у Калькутта, Ҳайдаробод, Мумбай ва Нью-Деҳли шаҳарларида бўлди. Тур сўнгида аргентиналик футболчи Анант Амбани томонидан ташкил қилинган Вантера (Vantara) ваҳший табиатни қутқариш ва муҳофаза марказига ташриф буюрди.

Сафар давомида Мессига Richard Mille RM 003-V2 GMT Tourbillon «Asia Edition» туридаги ноёб люкс соат совға қилинди. Бу модель дунё бўйича фақат 12 дона чиқарилган ва унинг бозор қиймати тахминан 1,09 миллион доллардан иборат.

Бу модель шунингдек инновацион сафир диск билан машҳур бўлиб, у соат белгиларининг ёритилиши визуал эффектини яратади, шунингдек завод ва вақтни созлаш режимини ўзгартириш механизми ҳам мавжуд. Бундай соатлар эгалари орасида Бруней султони Ҳассанал Болкиях, Формула-1 пилоти Мик Шумахер, FIA собиқ президенти Жан Тодт, Жохорнинг варис ҳокими Тунку Исмаил ва соатсоз Кари Воутилайнен бор.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:37, 17.12.2025.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.