"Ньюкасл" ҳужумчиси Ник Вольтемаде "Бавария"га амалга ошмай қолган трансферини эслади.
Мюнхен гранди футболчини ўтган ёзда "Штутгарт"да ўйнаганида сотиб олишга уринган эди. Клублар келиша олмадилар ва кейинроқ "ҳаккалар" анча фойдали таклиф қилишди, "шваблар" уни қабул қилишди.
"Бавария"га ўтиш амалга ошмаслиги маълум бўлгач, ўзимга шундай дедим: "Майли, шундай бўла қолсин". Ҳаётда ҳамма нарса шунчаки содир бўлмайди ва менинг "Бавария"га муваффақиятсиз ўтишим бунинг ажойиб тасдиғидир. Ҳозир "Ньюкасл"да бахтлиман, аслида эса бундай бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Ортга назар ташлар эканман, ҳаммаси айнан шундай бўлганидан хурсандман", - деди Вольтемаде.
23 ёшли германиялик футболчи "Ньюкасл" сафида 22 та учрашувда 7 та гол урган.













